Бош саҳифаЯнгиликларЖаҳон"Lenovo" етакчиликни сақлаб қолди

“Lenovo” етакчиликни сақлаб қолди

Шахсий компютерлар бўйича жаҳон етакчиси “Lenovo” ширкати 2020 йилда ҳам халқаро бозорда етакчиликни сақлаб қолди.

Маълум бўлишича, ўтган йили “Lenovo” мижозларга 72,7 млн. дона шахсий компютер еткази бериб, 2019 йилги натижадан 12 фоиз ортиқ ўсиш қайд этган. Бу ҳақдаги маълумотлар “International Data Corporation” тадқиқот маркази ҳисоботида келтирилган.

“Lenovo”нинг 2020 йилда жаҳон компютер бозоридаги улуши 24 фоизни ташкил этган. Бу борада иккинчи ва учинчи ўринларни Қўшма Штатларнинг HP ва Dell корпорациялари эгаллаган.

Ҳисоботда айтилишича, ўтган йилда глобал пандемия муносабати билан масофавий ишлаш тартиби кенг жорий этилиши ортидан шахсий компютерларга бўлган талаб ўсган.

Алоқадор мақолалар

Кўп ўқилган

spot_img