Собиқ бош вазир Андрис Шкелега прокуратура томонидан мамлакат Жиноят кодексида кўзда тутилган иккита модда — «Катта миқдордаги фирибгарлик» ва «Йирик миқдорда пул ювиш» айблари илгари сурилган.
Давлат айбловчиларига кўра, пул ювиш амалиёти 2008 йилда мамлакатда рақамли телевидение жорий этилиши муносабати билан ўтказилган тендер доирасида бўлиб ўтган. Ўша пайтда Бош вазир бўлган Андрис Шкеле шахсий манфаат кўриш мақсадида мазкур лойиҳани амалга оширганликда гумон қилинмоқда.