Бош саҳифаЯнгиликларЖаҳонКурашиш, курашиш ва фақат курашиш керак

Курашиш, курашиш ва фақат курашиш керак

АҚШнинг Жонс Хопкинс университети маълумотига кўра дунёда коронавирус инфекцияси билан зарарланганлар сони 20 миллиондан ошиб кетди. Яқин кунларда эса пандемия қурбонлари сони 750 минг нафарга етади.

Айни пайтда инфекция Лотин Америкаси ва Осиё мамлакатларида бошқа ҳудудларга нисбатан тезроқ тарқалмоқда. Европда COVID-19 инфекциясининг янги ўчоқлари пайдо бўлишига нуқта қўйилган бўлсада, бироқ вирус билан зарарланиш ҳолатлари тўхтагани йўқ.

Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилотининг таъкидлашича, касалликнинг мавсумий характерга эга экани ҳали исботлангани йўқ. Ташкилотнинг фавқулодда вазиятлар бўйича директори Майкл Райаннинг айтишича ҳозирча маълум бўлгани шуки, қатъий назорат ўрнатилмаса, вирус қайтади. Шу боисдан Европа давлатларига инфекция тарқалишининг олдини олиш борасидаги чораларни сусайтирмаслик тавсия этилмоқда. ЖСТ Бош директори қайта-қайта таъкидлаётганидек, курашиш, курашиш ва фақат курашиш керак.

Алоқадор мақолалар

Кўп ўқилган

spot_img