Бош саҳифаЯнгиликларЖаҳонКундузги уйқу... ўлимга сабаб бўладими?

Кундузги уйқу… ўлимга сабаб бўладими?

Хитойнинг Гуанчжоу университети олимлари кундузги уйқу билан қўқисдан ўлим ҳолатлари ўртасида боғлиқлик борлигини аниқладилар. Тадқиқотдан маълум бўлишича, кундузги уйқунинг бир соатдан ортиқ давом этиши айрим ҳолларда абадий кўз юмишга сабаб бўларкан.

Хитойлик олимларнинг ушбу фикрига кўпчилик қўшилмади. Улар эса тадқиқот ишларига жалб этилган 313 651 кишига доир тўплаган 20 та илмий иш натижаларига кўра ўз хулосаларини ҳимоя этишга ҳаракат қиляптилар. Қайд этилишича, тадқиқотда ўрганилган мижозлардан 39 фоизи доимий равишда кундуз ухлашга одатланган. Уларнинг аксариятида кундузги уйқунинг давомийлиги 60 дақиқадан ортиқни ташкил этган ва уларнинг 30 фоизга яқини кундузги уйқу пайтида жон берган.

Шунинг билан бирга, уларда юрак-қон томир касалликлари мавжуд бўлгани ҳам аниқланган. Хитойлик олимларнинг айтишича, кимдаки бундай сурункали касалликлар бўлиб, уларнинг суткалик уйқуси 6 соатдан ортиқ давом этса, ўлим хавфи юқори бўларкан.

Алоқадор мақолалар

Кўп ўқилган

spot_img