Бош саҳифаЯнгиликларКун тартибида стол остида имзоланган миллиард долларлик шартномалар мавзуси

Кун тартибида стол остида имзоланган миллиард долларлик шартномалар мавзуси

Дунёнинг аксарият мамлакатлари иқтисодиётини қақшатган коронавирус пандемияси кимлар учундир бойлик тўплаш даври ҳам бўлди. Дори-дармон, тиббиёт ускуналари, озиқ-овқат корхоналарининг, етказиб бериш хизматларининг бозори чаққон бўлди. Шунинг баробарида аксарият амалдорлар фурсатдан фойдаланиб қолиш борасида қўл қовуштириб турмади. Америкалик журналистлар Буюк Британияда мансабдорлар томонидан бу борада йўл қўйилган суиистеъмолликларни таҳлил қилишга уринишди.

Март ойида Лондонда пандемия шиддат билан тарқалишни бошлаши ортидан британ амалдорлари шахсий ҳимоя воситалари, коронавирус тестлари, ўпкани сунъий ҳаво билан таъминлаш аппаратлари ва бошқа муҳим стратегик маҳсулотлар харидига енг шимариб киришдилар. Кейинги ойларда ҳам ҳукумат вирусга қарши курашиш борасида минглаб шартномалар имзолади ва номлари сир тутилган айрим компаниялар ҳукмрон Консерватив партия аъзоларига тегишли эди.

«Ню-Йорк таймс» нашрининг маълум қилишича, жорий йилда ҳукумат тузган шартномалар ҳажми бўйича Иккинчи жаҳон урушидан сўнгги энг йирик харидлар сифатида тарихга кирди. Яъни, пандемияга қарши курашиш максадида қиймати 22 млрд. долларлик 1200 та шартнома имзоланган. Ушбу маблағнинг тенг ярми, яъни 11 миллиард доллари Косвеватив партияга мансуб бўлган сиёсатчиларга ёки уларнинг қариндошларига тегишли компанияларга ўтказиб берилган. Сиёсий тъсирга эга бўлмаган кичик фирмаларга эса ҳашвар ҳам теккани йўқ.

Сотиб олиш тизими март ойининг охирида даҳшатга тушган мутасаддилар қўлига ўтди ва собиқ инвестиция банкири ва консерватив партиянинг бадавлат, ҳозир Лордлар палатаси аъзоси Пол Дейтон шахсий ҳимоя воситаларининг “қироли”га айланди.

Орадан саккиз ой ўтиб лорд Дейтон ҳукуматга миллиардлаб долларлик шартномаларнинг имзоланишига ёрдам берди ва ушбу маблағлардан бир неча юз миллиони бевосита унинг яқинларига қарашли ёки шахсий манфаати бўлган ширкатларга ўтказиб берилди. Жамоатчиликка маълум бўлгани бу умумий шартномалар ҳажмининг бир қисми, холос. Фавқулодда вазият туфайли ҳукумат бир неча миллиард долларлик харидларни тендерларсиз ва шаффофликни таъминламасдан амалга оширган. Ҳисоб палатасига кўра, пандемиянинг ўтган етти ойи давомида имзоланган шартномаларнинг деярли тенг ярми жамоатчиликдан сир тутилмоқда. Қайд этилишича, 22 миллиард долларлик шартнома пулларнинг ярмига яқини сиёсатчиларга алоқадор, шов-шувлар марказида бўлган ёки тажрибасиз компанияларга ўтказиб берилган. Хусусан, 6 миллиард доллар маблағ шахсий ҳимоя воситалари етказиб бериш тажрибасига эга бўлмаган ширкатларнинг ҳисоб рақамига келиб тушган. 5 миллиард доллар эса солиқ тўлашда бўйин товлагани ёки фирибгарлик жиноятлари учун ёмонотлиққа чиққан фирмаларга ўтказилган.

Мисолларга мурожаат этамиз. Пандемияга қарши курашиш мақсадида ажратилган маблағлардан 1 миллиард доллари Брекситни қўллаб-қувватловчи таҳлил маркази маслаҳатчисига қарашли “Uniserve Group” ширкатига ўтказиб берилган. 646 миллион долларни эса вазир маслаҳатчиси Оуэн Патерсоннинг “Randox Laboratories” фирмаси қўлга киритган бўлса, Консерватив партия ва бошқа ташкилотларга беғараз ҳомийлик қилиб келган “Deloitte” компанияси шартномаларни тендерсиз ва ўтган сана билан олган. Бунақа мисолларни янада узоқ давом эттириш мумкин.

Маълум бўлишича, «Нью-Йорк таймс»да эълон қилинган мақола очиқ манбаларда эълон қилинган давлат сарф-харажатларини таҳлил этиш билан шуғулланувчи «Tussell» тадқиқот марказининг маълумотлари асосида тайёрланган.

Шартномалар амалдаги қонунчиликка риоя этилмай тузилгани борасида турли хил фикрлар билдирилмоқда. Асосий сабаб сифатида эса шошилинч чоралар кўрсатилмоқда. Бош вазир Борис Жонсон мамлакатни «ҳарбий релс»га ўтказган вақтида ҳукумат яққол инқироз ёқасида бўлган. Кўплаб компаниялар, масалан, урфдаги кийим-кечаклари билан машҳур “Burberry” ширкати ҳам панлемия даврида асқотадиган маҳсулотлар ишлаб чиқариш учун янги қувватлар яратган.

Ҳукумат хизматчилари шартномалар бўйича билдирилган минглаб таклифларни чуқур ўрганиб, улардан талабга жавоб беридиганларини танлаб олишга вақт бўлмаганини таъкидламоқда. Айрим ширкатларнинг таклифи эса ойлар давомида кўрилмасдан қолиб кетган. Ҳукуматнинг айтишича, давлат харидлари тўғрисидаги қонунчилик бузилган ҳолда шартномалар имзоланган бўлса-да, таъминотчилар етказиб берган тиббий, шахсий ҳимоя воситаларининг атиги 0,5 фоизигина яроқсиз чиққан.

Таҳлилчиларга кўра, пандемия шароитида шошилинч тузилганига қарамай, шубҳали шартномалар мавзуси ҳукумат даражасида кўтарилиши муқаррар. Бу ишларнинг асосий фигурантлари эса Консерватив плата сиёсатчилари бўлиши таъкидланмоқда.

Алоқадор мақолалар

Кўп ўқилган

spot_img