Бош саҳифаЯнгиликларЖаҳонКубанинг сайёҳлик саноатини оғир зарба кутаяпти

Кубанинг сайёҳлик саноатини оғир зарба кутаяпти

Кубага саёҳат қилган америкаликлар бундан буён совға учун ром, тамаки сотиб ололмайдиклар ва шунинг билан бирга, давлатга қарашли меҳмонхоналарда қололмайдилар. Президент Доналд Трамп администрацияси томонидан ишлаб чиқилган Кубага қарши санкцияларда шундай чоралар кўзда тутилган.

Жумладан, АҚШ Молия вазирлиги ташаббусига кўра, Кубага нисбатан қўлланилаётган иқтисодий жазо чораларига юқоридаги ҳолатлар кўзда тутилган қўшимчалар киритилди. Агар америкалик сайёҳлар ушбу мамлакатдаги давлатга, давлат амалдорлари ёки Коммунистик партия хизматчиларига қарашли меҳмонхоналарда тунаб қолсалар, тегишли жазога тортилади.

Бу жазо чоралари Куба сайёҳлик саноатига жиддий зарб беради. Чунки, оролдаги барча меҳмонхоналар давлатга қарашли.

Алоқадор мақолалар

Кўп ўқилган

spot_img