Бош саҳифаДолзарбКубада йирик оммавий намойишлар бошланди

Кубада йирик оммавий намойишлар бошланди

Кубада ҳукуматга қарши норозилик намойишлари бошланди. Унда иштирок этаётган фуқаролар иқтисодий инқироз, электр қувват ва озиқ-овқат маҳсулотлари таъминотидаги узилишлар, шунингдек, соғлиқни сақлаш тизимидаги муаммолар, жумладан,  COVID-19 ни бартараф этишдаги муваффақиятсизликларга қарши бош кўтардилар.

Норозилик юришлари нафақат пойтахт Кубада, балки мамлакатнинг кўплаб катта-кичик шаҳар, қишлоқларида давом этмоқда. Бундай кенг кўламли намойишлар мамлакатда 90-йиллардан буён кузатилмаган эди. Намойиш иштирокчилари эркин сайловлар ўтказилишини, ижтимоий муммоларни ҳал этишни талаб қилмоқдалар.

Мамлакат президенти Мигел Диас-Канел «инқилобчилар ва коммунистлар»ни намойишларга жавобан кўчага чиқишга, «эҳтимолий иғвогарликларга» тайёр туришга чақирди. Давлат телевидениеси эса намойишчиларни эмас, уларга қарши митинг ўтказаётган коммунистлар акс эттирилган лавҳаларни экранда айлантирмоқда.

Куба ҳукумати оммавий намойишлар ортидан фавқулодда вазият эълон қилди. Коммунистик партия раҳбари унинг аскарлари кўчаларда жангга киришга ҳамда намойишларни тўхатиш учун жонларини беришга тайёр эканини маълум қилди. Бундан ташқари у, вазият назорат остида эканини, капиталист-иғвогарлар ҳокимиятга фақатгина унинг ўлигини босиб келишлари мумкинлигини баён қилди.

“Биз жонимизни беришга ҳам тайёрмиз. Улар инқилобни даф қилмоқчи бўлсалар, фақатгина бизнинг жасадимиз устидан ўтсаларгина бу ишни қилишлари мумкин. Биз барчасига тайёрмиз ва кўчаларда мушутлашишга шаймиз”, – деди Куба етакчиси.

Айни пайтда эса пойтахт Гаванага қуролли кучлар бўлимлари киритилмоқда. Ҳукумат тинч намойишчиларга қарши армиянинг алоҳида махсус бўлинмаси аскарларини ташлашга тайёргарлик кўрмоқда. Ушбу воқеалар ортидан америкалик сенаторлар АҚШ президенти Жо Байденга мурожаат қилиб, Қўшма Штатлар тинч аҳолига нисбатан Кубада куч ишлатилишига бефарқ қараб турмаслиги кераклигини, Лотн Амеикасидаги бошқа давлатлар қатори кубаликларнинг озод ва демократик жамиятда яшаш ҳуқуқини қўлга киритишларига ёрда бериш зарурлигини таъкидламоқдалар.

Пойтахт Гавана ва мамлакатнинг ҳозирча 8 та шаҳрида давом этаётган намойиш иштирокчилари “Зулмат тугади. Энди Кубада нурафшон тонг отмоқда” шиори билан кўчаларни тўлдирмоқда. Улар бу тарихий дамлар мамлакат ҳаётида туб бурилиш ясашига ишонмоқдалар.

Алоқадор мақолалар

Кўп ўқилган

spot_img