Бош саҳифаЯнгиликларЖаҳонКуба: ака-укалар ҳукмронлиги тугади

Куба: ака-укалар ҳукмронлиги тугади

16 апрел куни Ҳаванадан тарқалган хабар олам аҳлини бир энтиктирган бўлса, ажаб эмас. Гап шундаки, Куба инқилобининг етакчиси Фидел Кастронинг укаси ҳамда яқин маслакдоши Раул Кастро Куба Коммунистик партияси раҳбарлигидан кетиши ҳақида баёнот берди.

Акаси ҳокимиятдан кетганидан сўнг, 2006 йилдан буён давлатни бошқариб келаётган Раул Кастро аслида 2018 йилдаёқ ҳокимият жиловини ўринбосари Мигел Диас-Канелюга топширган эди. Раул ва Фидел мамлакатга қарийб 50 йил бошчилик қилди. Бу вақт давомида улар Лотин Америкасидаги кичик оролни АҚШ ва унинг иттифоқчилари томонидан қўлланилган мунтазам санкцияларга қармасдан, тиббиёти ва таълими илғор давлатга айлантиришди. СССР бошчилигидаги социалистик қўрғон инқирозга учраганидан сўнг ҳам Куба узоқ йиллар давомида Ғарбий ярим шардаги социализм таянчи бўлиб қолди.

Раул Кастро давлатга раҳбарлик қилиб нимаси билан эсад қолди? Биринчи навбатда у ички ва ташқи сиёсатни бир қадар юмшатишга муваффақ бўлди. Озодлик ороли аҳолисига шахсий мулкка эга бўлиш ҳуқуқини берди – одамларга кўчмас мулк ва автомобиллар сотиб олиш имкони яратилди. Кубаликлар интернет ва мобил телефонлардан фойдалана бошладилар ва бунинг учун ҳеч қандай махсус рухсат талаб этилмайди. Шунингдек, кичик Кастро ўтказган ислоҳотлар натижасида оролда алоҳида мақомга эга бўлган иқтисодий ҳудудлар ташкил этилди, тадбиркорлик фаолиятининг бир қанча йўналишларига рухсат берилди, фуқароларнинг хорижга чиқиши соддалаштирилди.

Барак Обама даврида Кубанинг АҚШ билан муносабатлари яхшиланди. Ҳатто 1928 йилдан буён илк марта Қўшма Штатлар президенти оролга расмий ташриф билан келди. Раул халқаро кредиторлар билан тил топишишга, давлат қарзларидан воз кечиш ёки уларни қайтариш борасида имтиёзлар олишга муваффақ бўлди.

Раул Кастро томонидан давлат ва жамият ҳаётининг эркинлаштирилишини орол аҳолиси узоқ вақт кутилган озодлик сифатида олқишлади. Мамлакат тараққиётида янги давр бошланди. У гарчи акаси томонидан қатъий белгиланган йўлдан оғишган бўлса-да, ўзидан келажакка катта ишонч билан қараётган мамлакатни қолдирди. Раул Кастронинг бошқарув йиллари Куба тарихининг энг ёрқин даври бўлиб қолиши шубҳасиз.

Алоқадор мақолалар

Кўп ўқилган

spot_img