Бош саҳифаЯнгиликларЖаҳонКриштиану Роналду - аср футболчиси

Криштиану Роналду – аср футболчиси

Туриннинг “Ювентус” клуби ва Португалия терма жамоасининг ҳужумчиси Криштиану Роналду “Юз йиллик ўйинчиси” номинациясида “Globe Soccer Awards” мукофотини қўлга киритди. Ташкилотчиларнинг фикрича, 35 ёшли футболчи XXI асрнинг энг яхши ўйинчисидир.

Профессионал карераси давомида Роналду Англия, Испания ва Италия чемпиони унвонларини қўлга киритган. Беш марта Чемпионлар лигаси ғолиби ҳисобланади. Португалия терма жамоаси сафида Европа чемпиони унвонига сазовор бўлган. Беш марта “Олтин тўп” билан тақдирланган.

“Globe Soccer Awards” таснифига кўра “Манчестер Сити” клуби бош мураббийи Хосеп Гвардиола асримизнинг энг яхши футбол мутахассиси деб топилган бўлса, 2020 йилнинг энг яхши ўйинчиси сифатида Полша терма жамоаси ва Мюнхеннинг “Бавария” клуби ҳужумчиси Роберт Левандовски эътироф этилди.

Алоқадор мақолалар

Кўп ўқилган

spot_img