Бош саҳифаЯнгиликларЖаҳонКремл янги номзод қидирмоқда

Кремл янги номзод қидирмоқда

Полшанинг собиқ президенти Александр Квасневский “Newsweek Polska” журналига интервю берди. Собиқ сиёсатчи суҳбат давомида қўшни Беларусдаги воқеаларга ўз муносабатини билдирди.

Александр Квасневскийнинг сўзларига кўра, бу борада Россия муҳим рол ўйнади. Владимир Путин Александр Лукашенкони ёқтирмайди, чунки Беларус раҳбари уни кўп марта хафа қилган, уларнинг нуқтаи назарлари ҳам аксарият ҳолларда бир-бириникига тўғри келмайди. Шундай бўлса-да, Кремл учун айни вақтда Минскда Лукашенконинг тургани яхши. Шу боисдан, Путин уни қўллаб-қувватлашга, зарур бўлиб қолганда ёрдам беришга тайёрлигини изҳор қилди. Бироқ Кремл жуда ақлли ва яхши ташкил этилган ҳокимият тузилмаси ҳисобланади. Россия Беларусни ўз таъсир доирасида ушлаб туришга ҳаракат қилади. Ҳар эҳтимолга қарши, Москва Беларус раҳбарлигига номзод қидираётгани ҳам сир эмас.

Собиқ президентнинг айтишича, Кремл Лукашенко илгари сурган ўзгаришларни амалга оширадиган номзодни топишга ҳаракат қиляпти. Яъни, аввал Конституцияга ўзгартиш киритади, кейин президентлик ва парламент сайловлари ўтказилади. Хуллас, Беларус давлат раҳбарлигига россияпараст сиёсатчи келтирилади. Ҳозирча эса, Лукашенко охиригача курашади, Россия эса унга ҳарбий ёрдам кўрсатади.

Мухбирнинг “Агар Сиз Беларус раҳбари бўлганингизда, ҳозир нималар қилган бўлардингиз?” деган саволига Александр Квасневский шундай жавоб берди:

«Энг муҳими – мен Европа Иттифоқини рағбатлантирар эдим ва мен Россия билан музокараларни бошлашни биринчи ўринга қўймас эдим. Беларус келажагини шакллантиришнинг ягона йўли бор: Путин билан тил топишиш. Бунинг учун Европада Хавфсизлик ва Ҳамкорлик Ташкилотидан фойдаланишга ҳаракат қилардим, чунки у ерда Россия бор. Мен Беларус мавзуси БМТ даражасида кўрилишга ҳаракат қилардим, чунки Россия унда ҳам ҳуқуқига эга. Аммо, энг асосийси, мен дипломатия раҳбари Сергей Лавров, Президент Путин билан суҳбатлашиш ва ечим топишга ҳаракат қилиш учун Москвага бориши мумкин бўлган одамларни топган бўлардим».

Алоқадор мақолалар

Кўп ўқилган

spot_img