Бош саҳифаЯнгиликларЖаҳонКремл танқидчиси Алексей Навалний 3,5 йилга қамалди

Кремл танқидчиси Алексей Навалний 3,5 йилга қамалди

Россияда мухолифат етакчиси Алексей Навалний суд томонидан 3,5 йил қамоқ жазосига ҳукм қилинди. Бу унинг биринчи ҳақиқий қамоқ муддати ҳисобланади. У жазони умумий тартибдаги колонияда ўтайди. Шу тарзда Москва шаҳар суди Навалнийга нисбатан 2014 йилда чиқарилган шартли қамоқ муддатини ҳақиқийсига алмаштирди.

Алексей Навалний уйда ўтаган жазо муддати чиқариб ташланган ҳолда 2,8 йил умумий тартибли колонияда сақланади. Мухолифат етакчисининг штаби Алексейни қўллаб намойишга чиққанларга миннатдорлик билдириб, суд кун ўтказилган норозилик чиқишлари тугаганини маълум қилди.

Полиция ва хавфсизлик кучларининг махсус бўлинмалари Москва, Санкт-Петербург каби шаҳарларда Алексей Навалний озод этилишини талаб қилиб чиққан рухсат этилмаган намойиш қатнашчиларига шафқатсизлик билан куч ишлатган. Уларга нисбатан полиция тўқмоғи, электр фалаж қилувчи воситалар, кўздан ёш оқизувчи газлар қўлланилган. Бутун мамлакат бўйлаб 1012 киши ҳибсга олинган.

Ғарб мамлакатлари, АҚШ, Буюк Британия, Германия, Франция ва қатор халқаро ташкилотлар Москвадан Алексей Навалнийни дарҳол озод этишни сўраган. АҚШ давлат департаменти Россияни халқаро мажбуриятларга риоя этишга чақирган ва яқин кунларда Москвага нисбатан янги санкциялар жорий этилиши ҳақида огоҳлантирган.

Алоқадор мақолалар

Кўп ўқилган

spot_img