Бош саҳифаЯнгиликларЖаҳонКрасноярск – дунёнинг энг "ифлос" шаҳри деб топилди

Красноярск – дунёнинг энг “ифлос” шаҳри деб топилди

Россиянинг Красноярск шаҳри дунёнинг атмосфера ҳавоси ифлосланган шаҳарлари рейтингида биринчи ўринга чиқиб олди. Бу ҳақда Швейцариянинг ҳавони тозалаш тизимлари ишлаб чиқарувчи IQAir компанияси сайтида маълум қилинди.

Қайд этилишича, ҳавонинг ифлосланиш даражаси Красноярск шаҳрида (AQI) — 305 ташкил этмоқда. Бу борада кейинги ўринларда бораётган Дакка (Бангладеш) — 179, Кабул  — 151 даража қайд этилган. Ҳавоси ўта ифлосланган шаҳарлар ўнталигидан Дубай (БАА), Улан-Батор (Мўғулистон), Денвер (АҚШ), Мадрид (Испания), Калкутта (Ҳиндистон), Лахор (Покистон), Сантяго (Чили) жой олган.

Ҳавоси нисбатан тоза шаҳарлар рўйхатига Сидней (Австралия), Мелбурн (Австралия) ва Прага (Чехия) киритилган.

Алоқадор мақолалар

Кўп ўқилган

spot_img