Бош саҳифаЯнгиликларЖаҳонКоронвируснинг янги штамми дунё бўйлаб тарқалишни бошлади

Коронвируснинг янги штамми дунё бўйлаб тарқалишни бошлади

Қайд этиш керак, коронавируснинг янги штамми Буюк Британияда аниқланган ва кўп ўтмай бошқа давлатларда ҳам пайдо бўлган эди. Олис Канадада COVID-19 нинг янги тури билан ҳозирча тўрт киши зарарлангани маълум қилинди.

Япония ҳукумати бундай ҳолатлар кузатилмаслиги учун шошилинч чоралар кўрмоқда. Жумладан, бугундан бошлаб мамлакат чегаралари тақа-тақ ёпилди. Дунёнинг барча мамлакатлари учун виза бериш январ ойининг охирига қадар тўхтатилди.

Мутахассисларга кўра, оммавий равишда эмлаш ҳам коронавирусни тўхтатиб қолишни кафолатламайди. Мисол учун COVID-19 га қарши уюшқоқлик ва кенг миқёсда эмлаш ўтказилган Исроилнинг аҳволи бугун ҳавас қиларли эмас. Бу борада АҚШдаги аҳволга эса, ҳатто маймунлар йиғлайди. Бир сўз билан айтганда, кўринмас ёвнинг ҳамласини тўхтатишга ҳали-бери муваффақ бўлиш қийинга ўхшаяпти.

Алоқадор мақолалар

Кўп ўқилган

spot_img