Бош саҳифаЯнгиликларЖаҳонКоронавируснинг ҳовури босилмаяпти

Коронавируснинг ҳовури босилмаяпти

Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилотининг маълум қилишича, охирги ойларда пандемиянинг олти ойига нисбатан COVID-19 инфекцияси билан зарарланиш ҳолатлари кўпайган.

ЖССТ Бош директорининг таъкидлашича, Европа ва Шимолий Америкадаги интенсив терапия бўлимлари қарийб 100 фоиз банд. Коронавирус тарқалиши Осиёда ҳам фаоллашган. Жумладан, Японияда сутка мобайнида касалликка чалиниш борасида янги рекорд қайд этилди. Ҳиндистон, Филиппин, Покистон, Корея ва Индонезияда вазият мураккаб бўлиб турибди.

Африкада эса коронавирус билан зарарланганлар слни 2 миллиондан ошди. Касаллик энг кўп қайд этилган мамлакатлар сифатида ЖАР, Миср ва Марокко тилга олиняпти.

Жаҳонда коронавирусга чалинганларнинг умумий сони 58 миллионга яқинлашган бўлса, улардан 1 миллион 370 минг нафари вафот этган.

Алоқадор мақолалар

Кўп ўқилган

spot_img