Бош саҳифаЯнгиликларЖаҳонКоронавирусга қарши вакцина яратишда Ҳиндистон етакчилар қаторида

Коронавирусга қарши вакцина яратишда Ҳиндистон етакчилар қаторида

Ҳиндистон – дунёдаги йирик вакцина ишлаб чиқарувчи давлатлардан бири ҳисобланади. Жаҳонда ишлаб чиқарилаётган вакциналарнинг 60 фоизи ушбу мамлакат ҳиссасига тўғри келиши бунинг яққол исботидир. Ҳиндистон фармсаноати ҳар йили 1,5 млрд доза миқдоридаги вакцинани дунёнинг 150 дан ортиқ мамлакатига етказиб беради. У АКДС, БЦЖ ва қизамиққа қарши йирик вакцина етказиб берувчи бўлиб, Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти эмлаш ишларида фойдаланадиган вакцинанинг 70 фоизини айнан Ҳиндистондан олади.

COVID-19 пандемиясига қарши ҳамкорликда курашиш доирасида Ҳиндистон Ўзбекистонга гидроксихлорохин ва парацетамол таблеткаларини беғараз тақдим этди. Бундан ташқари, коронавирусни даволашда қўлланиладиган асосий дори-дармонлар экспортига қўйилган таъқиқни бекор қилди. Деҳли e-ITEC дастури доирасида ўзбекистонлик мутахассисларнинг малакасини оширишга ҳисса қўшмоқда.

Айни пайтда Ҳиндистонда етук олим ва мутахассислардан ташкил топган қарийб 30 та гуруҳ COVID-19 га қарши вакцина яратиш, синовдан ўтказиш ишлари борасида изчил тадқиқотлар ўтказмоқда. Айни пайтгача, мамлакатда 6 та, жумладан, 3 та маҳаллий вакцина клиник синовдан ўтказилаётган бўлса, яна 3 таси бу жараёнга яқин турибди. Жорий йилнинг 2 январида эса иккита вакцинадан фойдаланишга рухсат берилган бўлса, улардан бири COVID-19 га қарши йирик халқаро дастур доирасида етказиб берилмоқда.

Айни пайтгача Ҳиндистон дунёнинг Миср, Жазоир, Қувайт, Франция, Мянма, Бангладеш, Бутан, Шри-Ланка, Непал, Жанубий Африка каби 24 та давлатига коронавирусга қарши вакциналарни етказиб берди ва яқин кунларда етказишни бошлайди. Ҳозирда дунёнинг 60 дан ортиқ давлати коронавирусга қарши вакцина масаласида Деҳлига мурожаат қилган.

Мамлакатда коронавирусга қарши курашиш доирасида “COVID Suraksha” дастури ишлаб чиқилган бўлиб, уни амалга ошириш учун 123,561,900 доллар ажратилган.

Алоқадор мақолалар

Кўп ўқилган

spot_img