Бош саҳифаЯнгиликларЖаҳонКоронавирусга қарши ҳар йили эмаланиш мумкин

Коронавирусга қарши ҳар йили эмаланиш мумкин

АҚШнинг “Johnson & Johnson” корпорацияси раҳбари Алекс Горскининг айтишича, COVID-19 коронавируси мутацияга учраб, унинг янги турлари пайдо бўлаётгани сабабли сайёрамиҳ аҳолиси ҳар йили эмланиши мумкин экан. Бу ҳақда у 9 феврал куни CNBC телеканалига берган интервюсида маълум қилди.

“Johnson & Johnson” етакчисига кўра, вирус жуда тез ўзгариб бораётгани туфайли унга қарши вакциналарнинг самараси кам бўлади. “Шу боисдан, катта эҳтимол билан айтганда, келгуси бир неча йиллар давомида биз худди гриппдан эмланган каби коронавирусга қарши эмланамиз. Эмлаш жараёни айнан қандай маълумотларга асосланиши хусусида эса ҳозирда бирон нима дейиш қийин”, – деган Горски.

Ушбу компания январ ойи натижаларига асосланиб, вакцинасининг самарадорлиги 72 фоизга тенг эканини маълум қилиб, АҚШнинг Озиқ-овқат ва тиббиёт маҳсулотлари сифати бўйча Бошқармасига тегишли ҳужжатларни тақдим этган ҳолда, маъқуллашни сўраган. Айни пайтда Қўшма Штатларда Pfizer/BioNTech ва Moderna компанияларида ишлаб чиқарилган вакциналардан фойдаланишга рухсат берилган.

Алоқадор мақолалар

Кўп ўқилган

spot_img