Бош саҳифаЯнгиликларЖаҳонКоронавирусга қарши эмланиш деярли мажбурий бўлади

Коронавирусга қарши эмланиш деярли мажбурий бўлади

COVID-19 инфекциясига қарши эмланмаган шахсларнинг жамоат жойларига бориши, муайян фаолият тури билан шуғулланиши суд йўли билан тақиқланиши мумкин. Бу ҳолат, яъни мажбурий эмланиш Бразилия Конституциясига зиддир. Шу боисдан мамлакат федерал суди қонунчиликка истисно тариқасида ўзгартиш киритиш ва вакцина олишдан бош тортган фуқароларга нисбатан юқоридаги каби чекловлар қўлланилишига рухсат берди. Бу ҳақда “Folha de S.Paulo” газетаси хабар берди.

Бу борадаги таклифни илгари сурган судя Рикард Левандовскини ҳамкасблари қўллаб-қувватлади. Шунинг билан бирга, амалдаги қонунчиликка кўра эмлаш учун шахснинг розилиги талаб этилиши боис, Конституцияга ўзгартиш киритиш лозимлиги таъкидланди. Судяларга кўра, шу йўл билан COVID-19 пандемиясини бартараф этиш мумкин. Бразилияликларни коронавирусга қарши оммавий эмлаш эса 2021 йилда бошланиши режалаштирилган.

Айни пайтда Бразилия коронавирус билан зарарланганлар сони бўйича АҚШ ва Ҳиндистондан кейин дунёда учинчи ўринда бормоқда. Мамлакатда COVID-19 инфецияси ҳозиргача 184 минг кишини ҳаётдан олиб кетган.

Бразилия президенти коронавирусга қарши вакцина олишдан бош тортган. Бундан ташқари, Жаир Болсонару тиббий ниқоб тақиш коронавирусга чалинишнинг олдини олишига ҳам шубҳа билдирган эди.

Алоқадор мақолалар

Кўп ўқилган

spot_img