Бош саҳифаЯнгиликларЎзбекистонКоронавирусга қарши эмланган талабаларга контракт тўловида 10 фоизлик чегирма берилади

Коронавирусга қарши эмланган талабаларга контракт тўловида 10 фоизлик чегирма берилади

Соғлиқни сақлаш вазирлиги ахборот хизматининг хабар беришича, Республика махсус комиссиясининг қарорлари билан коронавирусга қарши умумий эмлаш ишларига жалб этилган аҳоли гуруҳлари қатори кенгайтирилди. Унга кўра:

— 18 ёшдан катта бўлган Самарқанд ва Тошкент вилояти аҳолисини, шунингдек, имкониятдан келиб чиқиб, бошқа ҳудудлардаги 18 ёшдан катта аҳоли қатламини ихтиёрий равишда эмлаш белгиланди;

— Ўзбекистондаги барча давлат ва нодавлат олий таълим муассасаларидаги 18 ёшдан катта бакалавриатура, магистратура, клиник ординатура босқичларида таҳсил олаётган талабаларни давлат бюджети маблағлари ҳисобидан ихтиёрий равишда оммавий эмлаш белгиланди.

Шунингдек, ихтиёрий равишда эмланган тўлов контракт асосида ўқийдиган талабаларг 2021-2022 ўқув йили учун базавий тўлов контарктига 10 фоиз миқдорида бир марталик чегирма бонуси берилади.

Алоқадор мақолалар

Кўп ўқилган

spot_img