Бош саҳифаЯнгиликларЖаҳонКоронавирусга қарши дорилар ғамланмоқда

Коронавирусга қарши дорилар ғамланмоқда

Қозоғистон Соғлиқни сақлаш вазири Алексей Цой ҳукумат йиғилишида COVID-19 коронавирус хасталигига чалинган беморларни даволашда фойдаланилаётган дори-дармонларнинг етарли миқдорда заҳираси шакллантирилаётганини хусусида ахборот берган.

Вазирнинг айтишича, айни пайтда омборхоналарда икки ойга етадиган дори-дармонлар заҳираси яратиляпти. 44 номдаги дори-дармонлардан касалхоналарда даволанадиган 60 минг беморга ҳар ойда фойдаланилади. 15 октябр ҳолатига кўра COVID-19 на даволашда қўлланиладиган 37 турдаги дори воситалари хориждан олиб келинган.

Ахборотда маълум қилинишича, мамлакатнинг 17 минтақасидаги 297 та шифохона 1500 та ўпкага сунъий ҳаво бериш қурилмаси билан таъминланган. Бундан ташқари, 13 млн дона тиббий ниқоб, 507 минг дона тест, 76 млн дона тиббий қўлқоп харид қилинган.

Алоқадор мақолалар

Кўп ўқилган

spot_img