Бош саҳифаЯнгиликларЎзбекистонКоронавирусга чалиниш ҳолати кўпайиб бормоқда

Коронавирусга чалиниш ҳолати кўпайиб бормоқда

Мамлакатдаги коронавирус пандемияси ҳолати тўғрисида Соғлиқни сақлаш вазирлигининг навбатдаги ахбороти эълон қилинди. Унда шундай дейилади:

“2020 йил 03 июль соат 17:00 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 9326 (+127) нафарни ташкил этмоқда.

Янги касалланиш ҳолатларининг 93 нафари Карантин марказидаги фуқаролар (барчаси хориждан келган) орасида, 31 нафари Тошкент шаҳрида (шундан 13 нафари коронавирусга чалинганлар билан мулоқотда бўлиб, карантинга олинган фуқаролар орасида, 18 нафари аҳоли орасида), 3 нафари Тошкент вилоятида коронавирусга чалинганлар билан мулоқотда бўлиб, карантинга олинган фуқаролар орасида аниқланган.

Айни пайтда юртимизда 6161 (+127) нафар коронавирус инфекциясига чалинган фуқаролар (66 фоиз) соғайган.

Демак, бугун айни соатларда касаллик аниқланганлар ва даволаниб чиққанлар сони бўйича бир хил кўрсаткич қайд этилмоқда.

Ҳозирда мамлакатимизда 3137 нафар беморга шифокорларимиз томонидан белгиланган стандартлар бўйича даво чоралари кўрилмоқда”.

Алоқадор мақолалар

Кўп ўқилган

spot_img