Бош саҳифаЯнгиликларЎзбекистонКоронавирусга чалинганлар сони 17 минг нафарга яқинлашди

Коронавирусга чалинганлар сони 17 минг нафарга яқинлашди

Соғлиқни сақлаш вазирлиги ахборот хизматининг маълум қилишича, 20 июл соат 10:00 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 16 966 (+214) нафарга етди.

Янги касалланиш ҳолатларининг 34 нафари Карантин марказидаги (барчаси хориждан келган) фуқаролар орасида, 76 нафари Тошкент шаҳрида тана ҳарорати кўтарилганлиги туфайли профилактика мақсадида ҳамда коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида, 32 нафари Андижон вилоятида, 26 нафари Наманган вилоятида, 21 нафари Сирдарё вилоятида, 11 нафари Қорақалпоғистон Республикасида, 9 нафари Жиззах вилоятида ҳамда 5 нафари Навоий вилоятида коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.

Айни пайтда юртимизда 9 279 нафар коронавирус инфекциясига чалинган фуқаролар (55 фоиз) соғайган.

Алоқадор мақолалар

Кўп ўқилган

spot_img