Бош саҳифаЯнгиликларЎзбекистонКоронавирусга чалинганлар сони 16 мингга яқинлашди

Коронавирусга чалинганлар сони 16 мингга яқинлашди

Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 15896 (+289) нафарга етди.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги ахборот хизматининг хабарига кўра, янги касалланиш ҳолатларининг 38 нафари Карантин марказидаги (барчаси хориждан келган) фуқаролар орасида, 52 нафари Сирдарё вилоятида тана ҳарорати кўтарилганлиги туфайли профилактика мақсадида ҳамда коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида, 98 нафари Тошкент шаҳрида, 40 нафари Андижон вилоятида, 20 нафари Самарқанд вилоятида, 19 нафари Жиззах вилоятида, 9 нафари Қорақалпоғистон Республикасида, яна 9 нафари Наманган вилоятида ҳамда 4 нафари Навоий вилоятида коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.

Айни пайтда юртимизда 9003 нафар коронавирус инфекциясига чалинган фуқаролар (57 фоиз) соғайган.

Алоқадор мақолалар

Кўп ўқилган

spot_img