Бош саҳифаЯнгиликларЖаҳонКоронавирусга чалинганлар сони 14 миллиондан ошди

Коронавирусга чалинганлар сони 14 миллиондан ошди

Охирги 24 соат ичида дунёда 237,7 минг киши коронавирус инфекцияси билан зарарланиб, COVID-19 юқтириб олганлар сони сайёрамизда 14 049 207 нафарга етди.

Жонс Хопкинс университетининг маълум қилишича, атиги тўрт кун ичида бир миллион одам янги турдаги коронавирус билан зарарланган.

Инфекция билан зарарланганлар сони бўйича АҚШ ҳамон дунёда етакчи бўлиб турибди ва америкаликларнинг 3,63 млн нафарида COVID-19 аниқланган. Бу рақам Бразилияда 2,01 млн нафарни ва Ҳиндистонда 1 млн нафарни ташкил этмоқда.

COVID-19 дунёда 600 мингдан ортиқ одамни ҳаётдан олиб кетган бўлса, уларнинг 139,1 нафари АҚШ фуқароларидир.

Алоқадор мақолалар

Кўп ўқилган

spot_img