Бош саҳифаЯнгиликларЎзбекистонКоронавирусга чалинган 2 нафар бемор вафот этди

Коронавирусга чалинган 2 нафар бемор вафот этди

21 октябр соат 18:00 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 64 134 (+124) нафарни ташкил этмоқда.

Янги касалланиш ҳолатларининг 11 нафари Тошкент вилоятида, 113 нафари Тошкент шаҳрида коронавирус билан касалланган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги учун намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.

Шу билан бирга, 2 нафар коронавирусга чалинган бемор вафот этди.

Айни пайтда юртимизда 61 260 (+192) нафар коронавирус инфекциясига чалинган фуқаролар (95 фоиз) соғайган.

Ҳозирда мамлакатимизда 2 338 нафар беморга шифокорларимиз томонидан белгиланган стандартлар бўйича даво чоралари кўрилмоқда.

Алоқадор мақолалар

Кўп ўқилган

spot_img