Бош саҳифаЯнгиликларЖаҳонКоронавирус ташхисини қўйиш янада осонлашди

Коронавирус ташхисини қўйиш янада осонлашди

“MedicalXpress” порталининг хабар беришича, АҚШнинг Жорж Вашингтон университети тадқиқотчилари беморда COVID-19 инфекцияси мавжудлигини тезкорлик билан аниқлаш имконини берувчи мўъжаз қурилма яратдилар.

Қурилма олтин қопламали ўта ингичка (тахминан, одамнинг соч толасига тенг) ўтказгичлардан иборат бўлиб, турли хил газлар ва моддаларнинг хусусиятидан келиб чиққан ҳолда ўзидан таратадиган нурлар рангини ўзгартиради. Дитекторнинг ҳаракати сунъий онг томонидан таҳлил этилади ва одам қони таркибидаги ёт моддалар хусусида хулоса беради.

Организм коронавирус билан зарарланганини аниқлаш учун дитекторнинг сиртига махсус реагент билан ишлов берилади ва инфекция мавжуд бўлса, нур тарата бошлайди.

Алоқадор мақолалар

Кўп ўқилган

spot_img