Бош саҳифаЯнгиликларЖаҳонКоронавирус: Қўшма Штатларни янада оғир вазият кутмоқда

Коронавирус: Қўшма Штатларни янада оғир вазият кутмоқда

Тадқиқотчиларнинг фикрига кўра, жорий йилнинг декабр ойига бориб АҚШда коронавирусдан вафот этганлар сони қарийб 300 минг нафарга етади.

Хусусан, Сиэтлдаги Вашингтон университети мутахассисларининг фикрига кўра, яқин ойларда Қўшма Штатларда COVID-19 инфекцияси қурбонлари сони кескин ошиб кетиши мумкин экан. Мутахассисларнинг айтишича, агар аҳолининг 95 фоизи ниқоб тақиб юришни канда қилмаса, бу рақам ва касалланганлар сони бирмунча кам бўлади.

Мутахассислар мамлакатнинг қайси ҳудудида касалланиш ҳолатлари кўпайса, одамлар ҳушёр тортиши, эҳтиёт чораларига эътибор қаратишаётганликларини, пандемия камайиши билан одамлар тавсия этилаётган чораларга амал қилмай қўяётганликларини, бу эса коронавирусга чалиниш ҳолатларининг яна авж олишига сабаб бўлаётганини маълум қилдилар.

Ҳозирда АҚШда 5 миллиондан ортиқ одам COVID-19 билан зарарланги ҳолда, кунлик касалланиш ҳолатлари 60 минг атрофида бўлиб турибди.

Алоқадор мақолалар

Кўп ўқилган

spot_img