Бош саҳифаЯнгиликларЎзбекистонКоронавирус пандемиясига қарши назорат чоралари кучайтирилади

Коронавирус пандемиясига қарши назорат чоралари кучайтирилади

Бугун Тошкентда коронавирусга қарши курашиш бўйича Махсус комиссиянинг кенгайтирилган йиғилиши бўлиб ўтди. Мамлакатимизда коронавирусга чалиниш ҳолатларининг ортиши муносабати билан комиссия бир қатор чекловлар жорий этилишини маълум қилди. Унга кўра:

1. Барча жойларда ниқоб тақиш, ижтимоий масофани сақлаш, шахсий гигиена қоидаларига қатъий риоя этиш, қўлларни антисептиклар билан зарарсизлантириш тадбирлари назоратини ИИВ, Миллий гвардия, Санитария-эпидемиология хизмати, маҳалла посбонларини жалб қилган ҳолда кучайтириш ва аниқланган қоидабузарликларга нисбатан кескин чоралар кўриш;

2. Зарурият бўлмаганда мамлакатимиз фуқароларига чет мамлакатларга чиқишни чеклаш, четдан кириб келишда ПЗР текшируви “манфий” эканлигини тасдиқловчи маълумотнома тақдим қилиш;

3. Оммавий ва бошқа турли йиғинлар иштирокчилар сонини чегаралаган ҳолда ташкил этилиши назоратини кучайтириш;

4. Ҳудудий санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизмати хулосасига кўра, коронавирус аниқланган ҳар бир мактабгача таълим, умумтаълим, коллеж-лицей ва олий ўқув юртларида ўқув ва тарбия тизимини “онлайн” тизимга ўтказиш ва карантин муддати тугагандан кейин қайтадан “офлайн” тизимга ўтиш амалиётини татбиқ этиш;

5. Масжидларда намоз тадбирларини чегаралаш, жамоа бўлиб намоз ўқишда, шунингдек, рамазон ойи муносбати билан кечки таробеҳ намозларида ёпиқ иншоотлардан фойдаланмаслик ва масжиднинг очиқ ҳаводаги майдонларида оралиқ масофани сақлаган ҳолда жамоа намозларини ташкил этиш ҳамда хавф гуруҳига мансуб 65 ёш ва ундан катталар, шунингдек, ёш болалар, мактаб ўқувчиларининг ушбу тадбирларда иштирокини тақиқлаш ва ифторлик маросимларини фақат оила даврасида ўтказилишини белгилаш тавсия этилади;

6. Жамоани йиғиб ўтказиладиган мажлислар ва йиғилишларни кескин камайтириш ва ВКА тизимига ўтказиш.

7. Бир пайтнинг ўзида онлайн ва офлайн ўтказиладиган халқаро анжуманлар аввалдан режалаштирилган бўлса, у ҳолда бу каби симпозиумлар, съездлар, конференцияларни анжуман ўтказиладиган зал хажмининг 50 фоиздан кам қисмини тўлдирган ҳолда, тез-тез танаффуслар уюштириш орқали хона ҳавосини янгилаш асосида ўтказиш тартибини жорий қилиш.

8. Мулкчилик шаклидан қатъи назар, ташкилот, корхона, муассасаларда, савдо мажмуалари, кўнгилочар муассасалар кириш қисмида термометрия/пирометрия ҳамда қўлларни антисептик воситалар билан зарарсизлантириш амалиётини татбиқ этиш;

9. Жамоат транспортлари сиғимининг 50 фоизи миқдорида йўловчилар ташишига эришиш, ушбу мақсадда йўналишли транспорт воситалар сонини ошириш ҳамда охирги бекатда дезинфекция-тозалаш ишлари амалга оширилишини талаб қилиш;

10. Темир йўл вокзаллари ва аэропортларда карантин қоидаларга қатъий назоратни амалга ошириш, шу жумладан, дезинфекция тадбирларини мунтазам равишда йўлга қўйиш;

11. Касаллик аниқланган ҳолларда беморни мулоқотидагилари билан ишлаш тизимини кучайтириш, бирламчи тиббий бўғин муассасалари томонидан карантинга олинган фуқаролар ва улар оиласидагиларнинг кунлик тиббий назоратини кучайтириш;

12. Аниқланаётган касалланишларнинг 70 фоизи уйдаги мулоқотда юқаётганлиги ҳамда беморларнинг 50 фоизидан кўпроғи уй шароитида даволанаётганлигини инобатга олиб, ҳар бир касаллик ўчоғида, шунингдек, уй шароитида даволанишга олинганларнинг хонадонларида карантин қоидаларига риоя қилишлари устидан ИИВ, Миллий гвардия, маҳалла фаоллари томонидан кузатувга олиш тартибида қатъий назоратини ўрнатиш тавсия этилади.

Алоқадор мақолалар

Кўп ўқилган

spot_img