Бош саҳифаЯнгиликларЖаҳонКоронавирус пандемияси икки йилгача давом этиши мумкин

Коронавирус пандемияси икки йилгача давом этиши мумкин

Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти директори Тедрос Адано Гебрейесуснинг айтишича, Covid-19 инфекциясига қарши вакцина пандемия билан боғлиқ муаммони бир зумда ҳал қилмайди. Бунинг учун у янги турдаги вирусга дош бера оладиган кучли воситага айланиши лозим.

ЖССТ раҳбарининг таъкидлашича, тиббиёт Covid-19 ҳақида ҳали тўлиқ маълумотга эга эмас. Шу боисдан воқеалар ривожи қандай тус олишини ҳозирда бошорат қилиш қийин. Мисол учун, 1918 йилда бошланган испан вабоси 2 йил давом этган. Бироқ ҳозирда тиббиёт анча ривожлангани, давлатлар эпидемия тарқалишининг олдини олиш учун карантин чораларини жорий этаётгани инобатга олинса, бу муддат қисқариши ҳам мумкин.

Аввалров ЖСТнинг Фавқулодда ҳолатлар бўйича дастури директори Макл Райан Ер юзи аҳолисини оммавий равишда эмлаш кейинги йилда бошланишини, вакцина нархи ижтимоий келиб чиқишидан қатъи назар, ҳамма учун мақбул нархда бўлиши устида ЖСТ иш олиб бораётганини маълум қилган эди.

Алоқадор мақолалар

Кўп ўқилган

spot_img