Бош саҳифаЯнгиликларЖаҳонКоронавирус осонликча таслим бўлмайди

Коронавирус осонликча таслим бўлмайди

Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилотига кўра, коронавирус мутациялашда давом этмоқда. Бу ҳақда ташкилотнинг фавқулодда касалликлар бўлими техник гуруҳи раҳбари Мария Ван Керкхове маълум қилди.

Унинг айтишича, мутация табиий жараёндир. ЖСТ дунё давлатларига мурожаат қилиб, COVID-19 нинг янги аниқланган штаммлари ҳақида зудлик билан ахборот алмашишга чақирди. Айни пайтда эса, ташкилот дунё олимлари билан ҳамкорликда инфекциянинг қандай ўзгаришларга учраётганини кузатиб бормоқда. ЖСТга кўра, 2021 йилда дунё COVID-19 нинг янги тури билан тўқнашиши шубҳасиз.

Аввал маълум қилинганидек, Буюк Британия ва ЖАРда аниқланган коронавируснинг янги штамми дунё бўйлаб фаол тарқалишда давом этмоқда. Хусусан, янги турдаги вирус олис яқинда Японияда ҳам аниқланди.

Алоқадор мақолалар

Кўп ўқилган

spot_img