Бош саҳифаЯнгиликларЖаҳонКоронавирус кузатилмаган Туркманистон пандемия оқибатларидан азият чекмоқда

Коронавирус кузатилмаган Туркманистон пандемия оқибатларидан азият чекмоқда

Бугунги кунда Туркманистон иқтисодиёти оғир аҳволни бошдан ўтказмоқда. Озиқ-овқатлар учун узундан-узоқ навбатлар, банкоматлар олдидаги талотўплар, иш ўринларининг оммавий қисқариши мамлакат учун ҳозирги вақтда одатий ҳолга айланган. Мустақил Туркманистон тарихидаги бугунги оғир инқирознинг охири, афтидан ҳали-бери тугайдиганга ўзшамаяпти.

Ақлбовар қилмас ютуқлар ҳақидаги давлат тарғиботига қарамасдан, ҳатто Арқадағнинг ўзида ҳам ҳаммаси жойида эканига шубҳа пайдо бўлган. Таҳлилчилар энергия заҳираларига бой давлатнинг бундай аҳволга тушиб қолиши сабабини ўқувсиз бошқарув ва ҳукуматнинг коррупциялашиб кетгани билан изоҳламоқдалар.

Мамлакатда ишсизлик даражаси бугунги кунда 60 фоизга етган. Охирги уч йил мобайнида давлат секторида ишловчи 80 фоиз туркманистонликларнинг бир неча ўн минг нафари иш жойидан айрилган.

Туркманистондаги ҳозирги иқтисодий инқирозни ёши 40 дан ошганлар 1990-йиллардаги вазиятга менгзамоқдалар. Ўша пайтда эндигина мустақилликни қўлга киртган давлат озиқ-овқат ва молиявий масалаларда жиддий муаммоларга дуч келган, мамлакат тарихидаги бу давр “очарчилик йиллари” деб аталарди.

90-йилларнинг очлик давридан Туркманистон жаҳон бозорида нефт ва газ нархининг кўтарилиши ҳамда углеводород экспорти ҳажмининг ошиб бориши эвазига чиқиб кетган эди. Газдоллари туфайли мамлакат иқтисодиёти барқарорлашди, аҳолига газ, электр қуввати ва ичимлик суви бепул тақдим этилди (бу имтиёзлар 2019 йилда мамлакат президенти Қурбонгули Бердимуҳаммедов томонидан бекор қилинди).

Ҳукумат Туркманистон коронавирус пандемиясидан холи жаҳондаги саноқли давлатлардан бири деб бот-бот такрорлаган бўлсада, глобал пандемиянинг иқтисодий асоратлари туркман иқтисодиётига жиддий таъмир кўрсатаётганини Бердимуҳаммедов шахсан эътироф этди. Арқадағнинг фармойиши билан бир қанча қиммат лойиҳалар номаълум муддатга тўхтатилганининг сабаби ҳам шунда. Бироқ, расмий Ашхобод оддий халққа фойдаси тегмайдиган навбатдаги фешенебел меҳмонхоналар, бизнес-марказлар қуришдан, олабой ва велосипедларга ҳайкал ўрнатишдан тўхтагани йўқ. Айни бу пайтда эса одамлар нон ва кундалик эҳтиёж учун зарур маҳсулотларни харид қилиш учун давлат дўконлари олдига ярим тунда келиб навбатда турмоқда. Хуллас, ҳукумат “сезмаган” пандемия оғриқларини оддий халқ қийинчилик билан бошдан ўтказмоқда.

Алоқадор мақолалар

Кўп ўқилган

spot_img