Бош саҳифаЯнгиликларЖаҳонКоронавирус Американи қаддини букмоқда

Коронавирус Американи қаддини букмоқда

Америка Қўшма Штатларида охирги 24 соат давомида коронавирусга чалиниш билан боғлиқ 60 000 та янги ҳолат қайд этилгани маълум қилинди. Бу ҳақда “Reuters” АА хабар берди.

Дунёнинг биринчи рақамли иқтисодиётига пандемия қақшатқич зарбе бермоқда. Коронавируснинг янги – иккинчи тўлқини бошланиши муносабати билан кўплаб штатлар қаттиқ карантин чораларини тиклашга мажбур бўлмоқда.

Бу борада вазият айниқса, Флорида, Техас, Виржиния ва Калифорнияда жиддий бўлиб турибди.

Қайд этиш керак, 9 июл, эрталабки маълумотларга кўра, АҚШда COVID-19 инфекцияси билан зарарланганлар сони 3 млн 160 минг нафардан ошиб кетди. Ушбу касаллик 134 862 америкаликнинг умрига зомин бўлди.

Алоқадор мақолалар

Кўп ўқилган

spot_img