Бош саҳифаЯнгиликларЖаҳонКорея локомотивларда водородли двигателдан фойдаланишни ривожлантирмоқда

Корея локомотивларда водородли двигателдан фойдаланишни ривожлантирмоқда

Кореянинг Темирйўл тадқиқотлари институти (KRRI) водородда ишлайдиган локомотив лойиҳасини тақдим этди. Институт муҳандислари миллий ишлаб чиқарувчи “Hyundai Rotem” компанияси билан бу борада ўтган йилдан буён фаол ҳамкорлик қилиб келаяпти. Ҳукумат томонидан 12,3 млн ва хусусий сармоядорлар томонидан ажратиладиган 3,6 млн долларлик мазкур лойиҳани 2024 йилда якунлаш режалаштирлган.

KRRI лойиҳасига кўра, локомотив суюқ водородда ишловчи, қуввати 2,7 МВт бўлган двигател билан жиҳозланади. Шу тарзда Кореяда энг кучли водородли локомотив яратилади. Мисол учун, Канаданинг “CP Rail” ширкати лойиҳалаштираётган гибрид локомотивнинг умумий қуввати 1,2 МВт ни, Хитойнинг “CRRC” компанияси ишлаб чиқаришга ҳозирлик кўраётган шу турдаги двигателнинг қуввати эса 0,7 МВт атрофида бўлади. Шуниси эътиборга моликки, KRRI яратган двигателда ҳаракатланадиган поезд бир қувватланганда 1000 км йўли босиб ўтгани ҳолда, тезлиги 150 км/с ни ташкил этади.

2018 йилда KRRI томонидан лойиҳалаштирилган водородли двигателнинг қуввати 1,2 МВт га тенг бўлиб, 110 км/с тезликда ҳаракатланган ҳолда, бир қувватланганда 600 км йўл босиб ўтади.

Алоқадор мақолалар

Кўп ўқилган

spot_img