Бош саҳифаДолзарбКўр-кўрона реставрация ишлари туфайли Ситораи Моҳи Хоса мажмуасига 28 млрд сўм миқдорида...

Кўр-кўрона реставрация ишлари туфайли Ситораи Моҳи Хоса мажмуасига 28 млрд сўм миқдорида зарар етказилган

Мамлакатимизда 8210 та моддий маданий мерос кўчмас мулк объекти давлат муҳофазасига олинган бўлиб, улардан 4788 таси археология, 2265 таси архитектура объекти, 625 таси монументал санъат асари ҳамда 530 таси диққатга сазовор жойлар ҳисобланади.

Маълумотларга кўра, сўнгги вақтларда маданий мерос объектларида амалга оширилаётган таъмирлаш, реставрация ишлари давомида буюртмачи, пудратчи, лойиҳачи, экспертиза ташкилотлари томонидан объектларнинг тарихий ва бадиий қимматига жуда кўп миқдорда зарар етказиш ҳолатлари кузатилган. Мисол учун, Бухоро вилоятидаги Ситораи Моҳи Хоса тарихий мажмуасида реставрация ишлари нотўғри олиб борилгани оқибатида унинг бадиий безаклари, нақшлари, кошинлари нобуд қилиниб, тарихий ва бадиий қийматига  28   млрд   сўм миқдорида зарар етказилган.

Бош прокуратура томонидан республика бўйича охирги уч йилда 320 та моддий маданий мерос объектида амалга оширилган асраш ва таъмирлаш-тиклаш ишлари лойиҳа-смета ҳужжатлари асосида ўрганилган ва кўплаб қонун бузилиш ҳолатларига йўл қўйилгани аниқланган.

Ачинарлиси, минг йиллик тарихга эга қадимий обидаларимизда айрим масъул ва мансабдор шахслар томонидан ёки уларнинг рухсати билан амалга оширилган ноқонуний асраш ишлари оқибатида жуда кўп миқдорда тиклаб бўлмас зарар етказилган.  Йўқотилган ёки зарар етказилган моддий маданий мерос объектларини асл ҳолатга келтириш имкони мавжуд эмас ва   уларнинг   ноёблигини   қайта   тиклаб   бўлмайди. Афсуски, бундай ҳолатлар амалдаги қонунчиликка кўра ижтимоий хавфи катта бўлмаган жиноятлар тоифасига киради.

Алоқадор мақолалар

Кўп ўқилган

spot_img