Бош саҳифаЯнгиликларЖаҳонКонституцион суд ҳижобда юришни тақиқлашни қонунга зид деб топди

Конституцион суд ҳижобда юришни тақиқлашни қонунга зид деб топди

Австрия Конституцион суди мамлакат парламенти томонидан бошланғич мактабларда ҳижобда юришни тақиқловчи 2019 йилда қабул қилинган қонунни ноқонуний деб топди. Бу ҳақда Конституцион суд вакили Кристоф Грабенвартер мавзуга бағишлаб ўтказилган брифингда маълум қилди.

Грабенвартернинг айтишича, Себастян Курц ҳукумати томонидан таклиф этилган мазкур қонун таълим олиш тенглиги ҳуқуқи тамойилига зид бўлиб, у мусулмон аҳолисига ва уларнинг фарзандларини таълим тизимидан четлатишга қаратилган. Хусусан, қонун мусулмон қизларнинг умумтаълим мактабларида ўқишини чеклаши, уларнинг жамиятда бегона бўлиб қолишига сабаб бўлиши мумкин.

Грабенвартер мусулмонларнинг диний либослада юришига чеклов ўрнатилиши соғлом ақлга тўғри келмаслигини ҳам маълум қилган.

Қайд этиш керак, 2019 йилда Австрия Миллий кенгаши (парламент) бошланғич мактабларда қизларнинг ҳижобда юришини тақиқловчи қонунни маъқуллаган эди. Бош вазир Себастян Курц раҳбарлигидаги ҳукумат қонун лойиҳасини тасдиқлаши учун парламентга уч марта киритган.

Алоқадор мақолалар

Кўп ўқилган

spot_img