Бош саҳифаЯнгиликларЖаҳонКомплаенс орқали давлат нуфузини ошириш: БАА мисолида

Комплаенс орқали давлат нуфузини ошириш: БАА мисолида

Январ ойида жаҳон молиячиларининг диққат-эътибори Бирлашган Араб Амирликларида бўлди, десак, муболаға қилмаган бўламиз. Чунки, мамлакат Марказий банкининг банк комплаенсини ривожлантириш борасидаги чора-тадбирлари катта қизиқишларга сабаб бўлди. БААда эса инвестиция жозибадорлиги ва давлат нуфузини комплаенс йўли билан ошириш ишлари бу билан тўхтаб қолмади.

Жумладан, 3 феврал куни Абу-Даби суди давлатга қарашли йирик компаниянинг бошқарув кенгаши раиси ва ижрочи директорини пул ювиш жиноятини содир этганликлари учун 15 йилга озодликдан маҳрум этди. Бундан ташқари, январ ойида молия-банк қоидаларига хилоф иш тутган 11 та банк жаримага тортилди.

Ўтган йилнинг ноябр ойидан эса БАА ҳукумати пул ювиш билан боғлиқ жиноятларни кўриб чиқишга ихтисослашган махсус суд ташкил этиш устида иш олиб бормоқда. Бу чораларнинг барчаси ҳукумат мамлакат иқтисодиётини “ифлос пул”лардан буткул тозалашга киришганини англатади. Ҳукуматнинг бу борадаги саъй-ҳаракатлари ўз навбатида АҚШ, Европа Иттифоқи ва бошқа ривожланган давлатлардан БААга йирик капиталлар оқиб келишини таъминлашга хизмат қилади.

БАА Марказий банки томонидан яқинда ўтказилган форумда мамлакатда фаолият кўрсатаётган молия муассасаларининг барча раҳбарлари иштирок этди. Анжуманда регулятор ва банклар ўртасидаги муносабат, шунингдек, комплаенснинг янги тажрибалари, банк соҳасидаги риск-менежмент масалалари чуқур муҳокама этилди.

Қайд этилишича, бу каби форумлар давлатнинг ҳуқуқни қўллаш амалиёти ва назорат соҳасидаги ваколатларини намойиш этиш ва кучайтиришга хизмат қилади. Форум иштирокчилари муҳокама этилган масалалар юзасидан якдил фикрда эканини билдириб, барча саъй-ҳаракатлар мамлакатнинг инвестициявий жозибадорлигини оширишга хизмат қилиши лозимлигини таъкидладилар.

Алоқадор мақолалар

Кўп ўқилган

spot_img