Бош саҳифаЯнгиликларЖаҳонКоммунистлар энди АҚШда яшай олмайди

Коммунистлар энди АҚШда яшай олмайди

АҚШ президенти Доналд Трамп администрацияси мамлакатга ҳар қандай коммунистик ва бошқа тотал партиялар аъзоларининг иммиграциясини таъқиқловчи қарор қабул қилди.

Маълумотларга кўра, дунёда 100 миллиондан ортиқ расмий коммунистлар мавжуд бўлса, уларнинг 91 млн нафари Хитойда яшайди ва Хитой коммунистик партияси аъзолари ҳисобланадилар. Эндиликда уларга АҚШда доимий яшаш учун рухсатнома бериш ман этилди. Бундан буён Коммунистик партия аъзоларига иммиграция визалари берилмайди ҳамда улар грин-карта ўйинида иштирок эта олмайдилар.

Юқоридаги қарор Доналд Трамп админстрациясининг Хитой Коммунистик партиялари аъзоларига нисбатан жорий этаётган санкцияларининг бир қисми бўлиб, аввалроқ уларга АҚШ ҳудудида тадбиркорлик билан шуғулланиш, Америка университетларида таълим олиш ва кўчмас мулклар сотиб олиш ман этилган эди.

Қайд этилишича, ҳар йили АҚШга Хитойдан доимий яшаш учун 150 мингга яқин одам келади. Ҳар йили 350 мингдан ортиқ хитойлик абитуриентлар Америка университетларига ўқишга қабул қилинади ва бу кўрсаткич барча хорижий талабаларнинг учдан бир қисмини ташкил этади. Хитойликлар ҳар йили АҚШдан 20-30 млрд долларга кўчмас мулк харид қилишади ва бу Америкадан барча хорижликлар уй-жой сотиб олиш учун сарфлаётган маблағнинг ярмига тенгдир.

Таҳлилларга кўра, бадавлат хитойликларнинг асосий қисмини КПК аъзолари ташкил этади ва Трамп админстрациясининг қарори биринчи навбатда уларга зарба беради. Яна бир жиҳати борки, АҚШнинг ортидан дунёдаги бир қатор давлатлар, жумладан, Буюк Британия ва Европа мамлакатлари ҳам шундай қарорлар қабул қилишлари эҳтимоли йўқ эмас.

Алоқадор мақолалар

Кўп ўқилган

spot_img