Бош саҳифаЯнгиликларЖаҳонАрмани аскарнинг афсуслари

Армани аскарнинг афсуслари

Суратдаги ҳарбий кийимдаги одам Артур Оганесян — Франция фуқароси, Гюмри (собиқ Ленинакан) шаҳрида туғилган. Тоғли Қорабоғдаги урушда Арманистон армиясига ёрдам бериш учун кўнгилли бўлиб келган. Бироқ Жаброил шаҳри Озарбайжон Қуролли кучлари томонидан озод этилгач, ортга қайтган.

Унинг айтишича, Арманистон ҳукумати одамларни алдамоқда ва 18 ёшли аскарни қўлига автомат бериб, урушга жўнатяпти. Ўқ-дори, танклар, зирҳланган ҳимоя воситалари етишмайди. “Кеча Гадрутда эдим, зобитлар келишди. Командирни суд қилишмоқчи эканини айтишди. У кечқурун ёш аскарларни тўплаб, Жаброилни тарк этишни буюрибди. Раҳбариятнинг буйруғига бўйсунмабди. Командир: «Булар ёш болалар, уларни 10 кунга деб армияга чақириб, қўлига автомат беришган. Булар нима қила олади? Бу болалар қаёққа боради?», — деган зобит.

«Мен армияда бўлдим, буларни ўз кўзим билан кўрдим. Аскарлар чорасиз. Лекин улар буни тушунмаяпти. Пулемёт авиация ва артиллерияга қарши нима қила оларди? Мен тирик ўликман. Бизнинг ҳимоя чизиғимизда кўз ўнгимда 200 нафар аскар ҳалок бўлди. Ўлганларни ҳаммаси ҳисобланса, уларнинг сони мингдан ошиб кетади. Бу урушни кўрию, мен ҳаммасини бой берамиз, деб ўйладим. Улар Лочинни олиш истагидаю, лекин Арманистонга боришга ҳам тайёрдир», — дея афсус билдирган франциялик арман кўнгилли аскар.

Алоқадор мақолалар

Кўп ўқилган

spot_img