Бош саҳифаЯнгиликларЖаҳонКўчмас мулк хариди — пул ювишнинг кенг тарқалган усули

Кўчмас мулк хариди — пул ювишнинг кенг тарқалган усули

Қимматбаҳо кўмас мулклар хариди орқали пул ювиш Буюк Британия учун муаммоли масалалардан бири бўлиб қолмоқда. Бу ҳолат мамлакат ҳукуматини безовта қилмоқда. Пул ювиш билан боғлиқ жиноятлар асосан Лондон, Эдинбурге ва университетлар жойлашган бошқа шаҳарларда содир этилмоқда.

Уч йил илгари кўчмас мулк сотиб олиш орқали пул ювиш жиноятлари даражаси ўртача деб баҳоланган бўлса, пандемия ортидан бу борадаги кўрсаткичлар ҳажми ортган. Кўчмас мулклар хорижий мамлакатларда рўйхатган олинган, эгалари сир тутилган сохта компаниялар орқали мураккаб тизим орқали харид қилинаётгани боис, уларнинг асл эгалари кимлиги сирлигича қолиб келмоқда.

Агар рақамларга мурожаат қиладиган бўлсак, қарийб 6,6 млрд долларга харид қилинган 500 га яқин қимматбаҳо уй-жойлар шубҳа остига олинган. Инглиз ҳуқуқ-тартибот идоралари эса бу айсбергнинг учи холос, мазкур йўналишда чуқур суриштирувлар ўтказилса, аниқланган ҳолатлар одамни ҳушини учиради, демоқда.

Алоқадор мақолалар

Кўп ўқилган

spot_img