Бош саҳифаЯнгиликларЎзбекистонКластер ерларни суғоришга 8,8 миллион доллар сармоя киритди

Кластер ерларни суғоришга 8,8 миллион доллар сармоя киритди

Жиззах вилоятидаги “Jizzaxorganic” кластери мамлакатимизда биринчи бўлиб АҚШнинг “Valley” компаниясида ишлаб чиқарилган сўнгги авлод сунъий ёмғир қурилмаларини олиб келди. Ушбу усул ерларни оқилона суғоришни йўлга қўйиш ва кластернинг гўшт маҳсулотларининг нархини пасайтиришга имкон беради.

Қайд этиш керак, ўтган йилнинг сентябр ойидан бошлаб юртимизда “Valley” сунъий ёмғир инновацион қурилмалари ишлай бошлайди. Техниканинг биринчи партияси Ўзбекистонга етиб келди ва унинг қиймати 8,8 миллион долларни ташкил қилди.

Янги суғориш комплекси бу йили 600 гектар яйлов ерни қамраб олади. Айни дамда “Valley” сунъий ёмғир ускуналари учун керак бўладиган пластик қувирларни ўрнатиш ишларининг 40 фоизи якунланди. Кластер, шунингдек, Жиззах вилояти суғориш тизимини янада яхшилаш борасида ҳам бошқа қатор ишларни амалга оширмоқда: насос станциясини қуриш ишлари ўзининг сўнги палласи кирди ва қўшимча 6,2 км магистрал қувурлар ётқизилди.

2021 йилда компания яна 300 гектар яйлов майдонига “Valley” сунъий ёмғир қурилмаларини ўрнатишни режалаштирмоқда.

Алоқадор мақолалар

Кўп ўқилган

spot_img