Бош саҳифаЯнгиликларЖаҳонКипр ЕИ паспортини жиноятчи ва сиёсатчиларга пулламоқда

Кипр ЕИ паспортини жиноятчи ва сиёсатчиларга пулламоқда

Матбуотга сиздирилган маълумотлар шуни кўрсатдики, Европа Иттифоқи таркибига кирувчи Кипр фақатгина 2017-2019 йиллар мобайнида ЕИ фуқаролари бўлмаган шахсларга қарийб 2,5 мингта ЕИ паспортини 2 млн евро “инвестиция” эвазига тақдим этган. Бу ҳақда Қатарнинг “Al Jazeera” телеканали ихтиёридаги ҳужжатларга асосланган ҳолда маълум қилди.

Хабарда айтилишича, Кипр орқали ЕИ паспортини қўлга киритган 2,5 мингта харидорнинг қарийб 30 фоизини жиноят содир этганликда гумонланганлар ёки жиноятчилар ташкил этади. Улар ЕИ паспортига эга бўлиш арафасида уларга нисбатан иш қўзғатилган бўлган ёки суд ҳукми билан жазо тайинланган. ЕИ паспорти шарофати билан улар эндиликда Европа Иттифоқини бемалол кезиб юрибди.

ЕИ паспортига эга бўлган жиноятчилар сифатида пора бериш жиноятини содир этган ветнамлик Фам Нят Ву, “Газпром” компанияси кузатув кенгаши мақомидан фойдаланиб миллион долларларни чўнтакка урган олигарх Николай Горновский, унинг яна бир ҳамюрти темирйўл соҳасидаги олди-бердиларнинг бошида турган муттаҳам Юрий Ободовскийнинг номлари келтирилган.

Алоқадор мақолалар

Кўп ўқилган

spot_img