Бош саҳифаЯнгиликларЖаҳонКХДР очлик арафасида

КХДР очлик арафасида

Шимолий Корея раҳбари Ким Чен Ин мамлакат фуқароларини оғир даврларга тайёр бўлишга чақирди. Партия анжумани вақтида у мамлакатдаги ҳозирги вазиятни 1990-йилларда кузатилган ва турли баҳоларга кўра, 3 миллионга яқин киши ҳалок бўлган ҳалокатли очлик даври билан қиёслади.

Мамлакат мушкул вазиятга тушиб қолишининг сабаби – коронавирус пандемияси туфайли жорий этилган карантин шароитида чегаралар ёпилгани туфайли Хитой билан савдо алоқалари деярли тўлиқ тўхтаб қолгани ҳамда Пхеняннинг ядро дастури туфайли халқаро санкциялар қўлланганидир. Хитой билан савдо айланмаси  ҳажми 2020 йилда 2019 йилдагига нисбатан 75 фоизга пасайган. Шимолий Корея етакчиси амалдорларни «Оғир сафар»га тайёр туришга чақирган. Хитой билан чегарадош ҳудудларда яшовчи, шу вақтгача контрабанда орқали тирикчилик қилиб келган одамлар бир йилдан буён чегара бутунлай ёпиқлиги туфайли очликдан ўла бошлаган. Хюман Райс Вотч маълумотига кўра, Шимолий Корея ҳукумати контрабанда учун жазони қатъийлаштирган, бундай жиноят «аксилсоциалистик» ва «душманона» ҳаракат деб аталган.

БМТнинг Шимолий Кореяда инсон ҳуқуқларига риоя қилиниши ҳолати бўйича махсус докладчиси Томас Оджеа Кинтана ўтган ойда очарчиликка олиб келиши мумкин бўлган озиқ-овқат инқирози юзага келгани тўғрисида огоҳлантирганди. Айни вақтда Шимолий Корея Хитой билан чегарада назоратни енгиллаштириши мумкинлигининг кўплаб белгилари кузатилмоқда. Бироқ баъзи экспертларнинг фикрича, чегаралар очилгандан кейин Шимолий Кореяда коронавирусга чалинганлар кўпайиб кетса, бу мамлакат соғлиқни сақлаш тизимида жиддий инқирозга олиб келиши мумкин.

Алоқадор мақолалар

Кўп ўқилган

spot_img