Бош саҳифаЯнгиликларЖаҳонКелгуси беш йилда олтин қазиб олиш 100 тоннага етказилади

Келгуси беш йилда олтин қазиб олиш 100 тоннага етказилади

Туркия 2021 йилда 45 тонна олтин қазиб олишни режалаштирмоқда. Бу ҳақда «Анадолу» агентлигига Олтин ишлаб чиқарувчилар ассоциацияси раҳбари Меҳмет Йилмаз маълум қилган.

Йилмазнинг айтишича, пандемия бўлишига қарамасдан ўтган йилда мамлакатда олтин қазиб олиш ҳажми 42 тоннага етказилиб, мамлакат иқтисодиётига 2,4 млрд доллар фойда келтирган. Бу борада ўтган йилда рекорд натижа қайд этилган. Асосий мақсад эса – келгуси беш йил давомида олтин қазиб олиш ҳажмини 100 тоннага етказишдир.

«Туркия 2020 йилда қарийб 25,2 млрд долларлик олтин импорт қилди. Агар биз ушбу суммага тенг ҳажмда олтин қазиб олишга муваффақ бўлсак, бу маблағ Туркиянинг ўзида қолади. Айни пайтда соҳада 13 минг нафар одам меҳант қилмоқда. Биз ишчилар сонини 20 минг нафарга етказишимиз ҳам мумкин», – деган Йилмаз агентлик мухбири билан суҳбатда.

Алоқадор мақолалар

Кўп ўқилган

spot_img