Бош саҳифаЯнгиликларЖаҳонКавамура Такаши 5-маротаба сайловда ғолиб бўлди

Кавамура Такаши 5-маротаба сайловда ғолиб бўлди

Нагоя шаҳри аҳолиси 72 ёшли Кавамура Такашини навбатдаги муддатга мэр этиб сайлади. 12 йилдан буён Япониядаги энг йирик шаҳарлардан бирини бошқариб келаётган сиёсатчига аҳоли бекорга ишонч билдиргани йўқ.

Кавамура Такашининг халққа манзур бўлган ишларидан бири давлат хизматчиларининг иш ҳақини камайтиргани бўлди. Балки, бу қарор иқтисодий жиҳатдан тўғри эмасдир, лекин фуқаролар томонидан қизғин қўллаб-қувватланди. Бу ишни у биринчи бўлиб ўзидан бошлаб берди. Бу ҳақда журналистларга берга интервюсида у: ““Ойлигини камайтирганим учун 12 йилда маҳаллий бюджетнинг 3.5 млн доллар маблағи тежалди”, деганди.

Эслатиб ўтамиз, Кавамура Такаши расмий ташриф билан мамлакатимиз пойтахтида бўлган. Президент Шавкат Мирзиёев кунчиқар юртга қилган сафари чоғида Нагоя шаҳрига ҳам ташриф буюриб Кавамура Такаши билан учрашган эди. Тошкент ва Нагоя биродарлашган шаҳарлар ҳисобланади.

Алоқадор мақолалар

Кўп ўқилган

spot_img