Бош саҳифаЯнгиликларЎзбекистонКасалланиш ҳолатлари кўпаймоқда

Касалланиш ҳолатлари кўпаймоқда

2020 йил 11 июл соат 10:00 ҳолатига кўра, мамлакатимизда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 12206 (+179) нафарни ташкил этмоқда. Бу ҳақда Соғлиқни сақлаш вазирлиги хабар берди.

Янги касалланиш ҳолатларининг 126 нафари Карантин марказидаги (барчаси хориждан келган) фуқаролар орасида, 30 нафари Тошкент шаҳрида аҳоли орасида, 14 нафари Қорақалпоғистон Республикасида (шундан 1 нафари коронавирусга чалинганлар билан мулоқотда бўлиб, карантинга олинган фуқаролар орасида, 13 нафари аҳоли орасида), 9 нафар Навоий вилоятида коронавирусга чалинганлар билан мулоқотда бўлиб, карантинга олинган фуқаролар орасида аниқланган.

Айни пайтда юртимизда 7530 нафар коронавирус инфекциясига чалинган фуқаролар соғайган.

Ҳозирда мамлакатимизда 4621 нафар беморга шифокорларимиз томонидан белгиланган стандартлар бўйича даво чоралари кўрилмоқда. Улардан 43 нафари оғир, 10 нафари эса ўта оғир аҳволда.

Алоқадор мақолалар

Кўп ўқилган

spot_img