Бош саҳифаЯнгиликларЖаҳонКаримовнинг кенжа қизи қимматбаҳо виллаларини сотувга қўйди

Каримовнинг кенжа қизи қимматбаҳо виллаларини сотувга қўйди

Президент Ислом Каримовнинг кенжа қизи Лола Каримова-Тиллаева АҚШнинг энг қиммат ҳудудларидан бири ҳисобланган Ҳолливуд тепаликларида жойлашган учта вилласини сотувга қўйди.

Бу ҳақда АҚШ кўчмас мулк бозоридаги воқеаларни ëритувчи variety.com интернет нашри 3 август куни хабар қилди.

Нашрнинг ëзишича¸ учала вилла 2014 йилнинг ëзида оффшор компаниялари орқали 16.1 млн долларга сотиб олинган бўлиб, энди улар 18.9 млн долларга сотувга қўйилган.

Маълум бўлишича, уйлар сотиб олинган 2014 йилдан то ҳозирга қадар Каримова-Тиллаевлар бу виллаларнинг бирортасида яшамаган.

Айни пайтда Тиллаев ва Каримова Лос Анжелесдаги Beverly Hills мавзеидаги Le Palais саройида яшашади. Эр-хотин 2013 йили 4460 метр квадратлик бу виллани 33 млн долларга сотиб олган. Муҳаммад Ҳадид қурган бу улкан виллада ëпиқ бассейн, 200 меҳмонга мўлжалланган бал хонаси, 40 одамга мўлжалланган кинотеатр¸ ўндан ошиқ машина сиғадиган ер ости гаражи ва массаж хонаси мавжуд.

Бу жуфтликнинг беҳисоб бойлиги, хусусан, Ғарб зодагонлари орасидаги ҳашаматли ҳаëт тарзи қатор журналистик суриштирувларга асос бўлган.

Алоқадор мақолалар

Кўп ўқилган

spot_img