Бош саҳифаЯнгиликларЎзбекистонКарантинда эдим, менга меҳнатга лаёқатсизлик нафақаси тўланмайди, дейишди...

Карантинда эдим, менга меҳнатга лаёқатсизлик нафақаси тўланмайди, дейишди…

Мамлакатимизда коронавирус (COVID-19) эпидемияси бўйича жорий этилган карантин режими вақтида фуқаролар, ижтимоий тармоқ фойдаланувчилари ўзларини қизиқтираётган саволлар билан мурожаат қилмоқдалар.

Бугун бўлиб ўтган брифингда шундай саволлардан бирига Адлия вазирлиги жамоатчилик билан алоқалар бўлими бошлиғи Севара Ўринбоева жавоб берди.

Савол: Карантинда бўлганлигим сабабли ишга чиқа олмадим. Бу ҳақда менда маълумотнома бор. Лекин менга меҳнатга лаёқатсизлик нафақаси тўланмайди, дейишди. Бу қонунийми?

Жавоб: Президентимизнинг 2020 йил 19 мартда “Коронавирус пандемияси ва глобал инқироз ҳолатларининг иқтисодиёт тармоқларига салбий таъсирини юмшатиш бўйича биринчи навбатдаги чора-тадбирлар тўғрисида”ги фармони кўра, коронавирус инфекцияси билан зарарланиши ёки зарарланган, деб гумон қилиниши муносабати билан карантинга жойлаштирилган ота-оналар (улар ўрнини босувчи шахслар, васийлар, ҳомийлар), шунингдек, уларнинг 14 ёшгача бўлган боласини парвариш қилаётган шахсларга ўртача ойлик иш ҳақининг 100 фоизи миқдорида вақтинча меҳнатга қобилиятсизлик нафақаси тўланади.

Алоқадор мақолалар

Кўп ўқилган

spot_img