Бош саҳифаЯнгиликларЖаҳонКарантин маркази ҳамшираси: "ҳаёт жуда қисқа эканлигини англаб етдим"

Карантин маркази ҳамшираси: “ҳаёт жуда қисқа эканлигини англаб етдим”

Ўзбекистонда шифокорларнинг умумий сони 84,1 минг кишини, уларнинг 51,4 фоизи (43,2 минг) аёллар, 48,6 фоизи (40,9 минг) эса эркаклар ташкил этади. Эркак ва аёл шифокор-мутахассисларнинг асосий қисми Тошкент шаҳрида фаолият юритади. Бу ҳақда uzanalytics.com сайтида эълон қилинган муаллиф Шоира Нусратованинг мақоласида маълум қилинган.

Мақолада тошкентлик шифокор гастроэнтеролог Гулнора Имомназарова коронавирусдан вафот этган тиббиёт ходимларининг рўйхатини тузиб чиққани ҳам такидланган. Рўйхатда 42 нафар тиббиёт ходимининг исм-шарифи келтирилган. Тиббиёт ҳамшираси сифатида 20 йил стажга эга бўлган Г.Имомназарова Ўртасарой (Тошкент вилояти)даги Карантин марказида 14 кун ишлаганини ҳикоя қилган. У Ковид марказининг Рентген бўлимида фаолият кўрсатган.

“Илк бор ўлим ҳолатини кўрганимда, тўғриси, тушкунликдан қийналдим. Аслида, биз тиббиёт ходимлари учун ўлим кутилмаган ҳодиса эмас. Шунга қарамай, барибир таъсирланаркан, киши. Ҳозиргина юраги уриб турган инсоннинг бироз ўтмай йўқ бўлиши…

Ўзим коронавирус билан касалландимми-йўқми, буни аниқ айта олмайман. Чунки топширган тестларимнинг ҳаммаси манфий чиқди. Касаллик симптомларини бошдан кечирдим, лекин менда хасталик белгилари енгил кечди. Шу ўтган вақт ичида ҳаёт жуда қисқа эканлигини англаб етдим.

Яқинларимизнинг, ёнимиздагиларнинг қадрига етишимиз керак экан. Айниқса, ота-оналаримизни асрашимиз зарур. Уйга қайтиб, онамни маҳкам қучиб йиғладим ва “Онажон, бахтимга соғ бўлинг” деб дуо қилдим.

Ковид марказида ишлаганимдан кейин ҳаётга бошқача қарайдиган бўлдим. Арзимаган нарсаларни деб асабийлашиш жуда ҳам нотўғрилигини, энг қимматлиси ҳаёт ва саломатлик эканини тушуниб етдим. Бизга берилган умр бебаҳо, буни кеч бўлмасидан англаб етишимиз керак.

Айни пайтда болалар шифохонасининг рентген бўлимида ишлаяпман. Ҳаётим аввалгидек бир маромда давом этяпти, фақат дунёқарашим буткул ўзгарган. Яхши томонга, албатта!” , – дейди тажрибали ҳамшира.

Иллюстратив сурат

Алоқадор мақолалар

Кўп ўқилган

spot_img