Бош саҳифаЯнгиликларЖаҳонКарантин чоралари яна узайтирилди

Карантин чоралари яна узайтирилди

Қозоғистонда янги турдаги коронавирус инфекциясини жиловлашга қаратилган янги чоралар жорий этилди.

Жумладан, 26 октябрдан бошлаб эпидемиологик вазият тақазосига кўра хорижий давлатлар билан авиақатновлар сони қисқартирилади. Бундан ташқари, Қозоғистонга келган халқаро юк ташувчилар мажбурий тарзда коронавирусга тест топширади.

Эпидемиологик вазият барқарор бўлган ҳудудларда 24 октябрдан савдо-кўнгилочар марказлар шанба кунилари соат 17 га қадар хизмат кўрсатади. 26 октябрдан бошлаб кинотеатлар фаолияти тикланади ва бунда банд бўлган ўриндиқлар сони 30 фоиздан ошмаслиги талаб этилади.

Мактабгача таълим муассасалари, билярдхоналар ва компютер клублари, маросимлар заллари, тунги клублар фаолияти эса ҳамон тўхтатиб турилади.

Алоқадор мақолалар

Кўп ўқилган

spot_img