Бош саҳифаЯнгиликларЖаҳонКарачида Францияга қарши намойиш бўлиб ўтди

Карачида Францияга қарши намойиш бўлиб ўтди

Покистоннинг Карачи шаҳрида Франция ҳукуматининг ислом динига нисбатан юритаётган сиёсатига қарши норозилик намойиши бўлиб ўтди. Намойишчилар Бешинчи республика байроғини ёқиш баробарида расмий Парижни қораловчи шиорларни кўтариб олишган.

Митинг иштирокчилари Покистон ҳукуматидан Франциянинг мамлакатдаги элчисини чиқариб юборишни, Пайғамбаримиз Муҳаммад (С.А.В.)ни камситишни таъқиқловчи БМТ даражасидаги резолюция қабул қилинишига эришишга даъват этган.

Қайд этиш керак икки ҳафтадан буён деярли барча мусулмон давлатларида Франциянинг исломга қарши амалга ошираётган сиёсатига қарши норозиликлар бўлиб ўтмоқда. Президент Эммануэл Макроннинг бир неча маротаба Францияда барча динлар бир хил мақеага эга ва ҳурмат қилиниши борасида қилган чиқишлари ҳам намойишчиларнинг ғазабини боса олмаяпти.

Алоқадор мақолалар

Кўп ўқилган

spot_img