Бош саҳифаЯнгиликларЖаҳонКапитолийга ҳужум уюштирилишида Бразилиянинг қўли борми?

Капитолийга ҳужум уюштирилишида Бразилиянинг қўли борми?

Шусиз ҳам унчалик яхши бўлмаган АҚШ-Бразилия муносабатлари навбатдаги шов-шув туфайли янада ёмонлашуви мумкин. Гап шундаки, Американинг “The Proof и Media Matters” нашрида чоп этилган мақолада Вашингтондаги Капитолий Доналд Трапм тарафдорлари томонидан забт этилишида Бразилия президентининг ўғли Эдуард Болсонарунинг қўли бўлиши мумкин экан.

Қайд этилишича, Трампнинг сиёсий қуёши заволга юз тутаётган бир пайтда Бразилия етакчисининг ўғли Иванка Трампнинг таклифига кўра Вашинтонга келади. Журналист Сет Абрамсонга кўра, у АҚШ пойтахтининг гўзалликларидан баҳраманд бўлиш учун келмаган, балки Трампнинг яқин маслаҳатчиларидан бири тадбиркор Майкл Линделл билан 4 ва 5 январ кунлари “Trump International” меҳмонхонасининг ҳашаматли хоналаридан бирида учрашган. Абрамсоннинг тахминича, учрашув иштирокчилари Байденнинг давлат раҳбари курсисини эгаллашига йўл қўймаслик учун тўнтариш уюштиришни режалаштиришган.

Ушбу тахминларни илгари сурган журналист Болсонару қай тарзда  Доналд Трампга ёрдам кўрсатган бўлиши мумкинлигини баён этмаган. Мақолага унинг тадбиркор Линделл билан тушган суратини ҳавола этган.  Қайд этиш керак, Бразилия президенти Жаир Болсонар дунё мамлакатлари раҳбарларидан охирги бўлиб Жо Байденни президент этиб сайлангани билан табриклаган эди.

Таҳлилчилар Эдуарднинг давлат тўнтаришида қўли борлиги эҳтимоли кам бўслада, Байден администрацияси Бразилиядан Қўшма Штатларнинг ички ишига аралашув бўйича изоҳ талаб қилиши мумкин, деган фикрдалар. Гап фақат Демократларнинг ушбу масалани кўтаришида қолган.

Алоқадор мақолалар

Кўп ўқилган

spot_img